20:12 | 23.10.23

                       

Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун қайта сайланиш имконияти берилди

У 2017 йилда UNWTO Бош котибига айланганди.

Шу йилнинг 16-20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси бўлиб ўтганди.

Ушбу сессияда ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвилига фаолиятини давом эттириш учун 3-марта қайта сайланиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Пололикашвили бошчилигида UNWTO томонидан бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилган. Унинг фаолиятида UNWTOгa аъзо давлатларда хорижлик туристлар сони кескин ошган. Хусусан, биргина Ўзбекистонга 2022 йилда 5,2 миллион хорижлик сайёҳ келган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 7 миллионга етган.

Унинг сўнгги икки йил ичидаги фаолиятида ушбу ташкилотнинг молиявий менежментида ҳам кўплаб муваффақиятларга эришилган. Жумладан, 2023 йилда ташкилот бюджетнинг доимий даромади 14,3 миллион еврога етган.

Шунингдек, З.Пололикашвили UNWTO Бош котиби сифатида Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятини янада кучайтиришни мақсад қилган.

Маълумот учун, Зураб Пололикашвили 2017 йилда UNWTO Бош котибига айланган. 2022 йилда Мадридда бўлиб ўтган Бош Ассамблеянинг 24-сессиясида эса иккинчи бор қайта сайланди. Унинг амалдаги ваколат муддати 2025 йилда тугайди. Шу йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 26-сессиясида ташкилот бош котиблигига навбатдаги сайлов ўтказилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: