10:01 | 01.01.24
Лаборатория текширувида яроқлилик муддати ўтган, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган фармацевтика маҳсулотлари аниқланган.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази 2023 йил давомида марказга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушганини маълум қилди.
Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра:
«Ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 450 нафар боланинг «Антиструмин» билан заҳарланиши билан боғлиқ воқеа бўйича уч нафар олима шифокор қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: