Аввалроқ Россия Марказий Осиёдаги 2 давлатга янги алоқа тизимларини жойлаштириши маълум қилинганди.
15:11 | 02.01.22
Уларнинг орасида модернизация қилинган танклар ва жанговар машиналар бор
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига 2021 йилда 50 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган ҳарбий ва махсус техникалар юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, юборилган ҳарбий ва махсус техникалар орасида яхшиланган жанговар хусусиятларга эга модернизация қилинган «Т-72Б3М» танклари ва «БМП-2М» пиёда жанговар машиналар бор бўлиб, улар таъмирлаш, даладаги қурол ва ҳарбий техникани таъмирлаш бўйича техник хизмат кўрсатиш устахоналарига юборилган.
«Артиллерия бўлинмалари душман ўқотар қуроллари позицияларини аниқлаб, снарядларнинг траекторияларини ҳисоблай оладиган ‘Аистенокʼ портатив разведка радар тизими мустаҳкамланди», дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумот ўрнида, 201-ҳарбий база Россиянинг ўз чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий иншооти ҳисобланиб, танк, артиллерия, разведка ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, шунингдек, ҳарбий алоқа воситаларини ўз ичига олади.
Аввалроқ Россия Марказий Осиёдаги 2 давлатга янги алоқа тизимларини жойлаштириши маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: