13:30 | 30.03.22

                       

Самарқандда талаба қиз ётоқхонанинг 9-қаватидан ўзини ташлади — видео

У университетнинг кечки таълим йўналишида ўқиган

Самарқанд давлат университети ётоқхонасида 29 март куни талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлади. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Кадр: Telegram/ @zamonuz

Маълум бўлишича, воқеа тахминан тунги соат 02:00 да университет ётоқхонасида содир бўлган. У муасассасанинг кечки таълим йўналишида — 2-курсда ўқиган. Университет томонидан қизга журъатсиз, аммо тиришувчан деб баҳо берилган.

Қайд этилишича, талаба бинонинг 6-қаватида яшаган, воқеа содир бўлганда у 9-қаватга чиққан. Шу билан бирга, хонадошлари қизнинг охирги пайтда кайфияти бўлмаганини таъкидлаган.

Аввалроқ Тошкентдаги ОТМда қурувчи пулини ололмагани учун ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қаршида 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб вафот этгани маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: