11:22 | 06.04.22

                       

Самарқандда 26 ёшли аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган фуқаро ушланди — видео

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида 16 март куни 26 ёшли фуқарони фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида Туркияга юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @samiibuz

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 26 ёшли жувонни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган 36 ёшли аёл ушланган. Ҳолислар иштирокида ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимига тақдим этилган. Аёлга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 аёлнинг 6 нафари қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушлангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: