4:18 | 21.12.23
Аскарлар учун шеърлар. Ватан ҳимоячилари куни аталган шеърлар жамланмаси билан танишинг.
Ҳар йили юртимизда 14 январ санаси «Ватав ҳимоячилари куни» сифатида кенг нишонланади. Таълим даргоҳларида ўқувчилар иштирокида тадбирлар ташкил қилиниб, шеърлар айтилади.
Bugun.uz 14 январ «Ватан ҳимоячилари куни»га аталган шеърларни жамланмасини тақдим этади.
Ўзбекистон мард ўғлонлари
Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари, Байрамингиз бўлсин муборак .
Ватан ишқи кўнглингиздадир, Юрт тақдири қўлингиздадир. Нигохимиз йўлингиздадир, Байрамингиз бўлсин муборак!
Ўзбекистон посбонлари
Ботирларни куйлаб келган, Билар юртнинг шони бўлак,
Элнинг эртак достонлари. Бўлак еру-осмонлари,
Хар сўзини билар дилдан, Садоқатлари чиндор юрак.
Ўзбекистон посбонлари. Ўзбекистон посбонлари.
Ўзбекистон посбонлари. Ўзбекистон посбонлари.
Жасурликда йўқдир тараф, Йигитмисан йигит бари,
Фарзандим дер, сарбонлари, Омон бўлсин тан жонлари.
Хизмат қилиш дейди, шараф, Ёмон йўлдан юрар нари,
Ўзбекистон посбонлари. Ўзбекистон посбонлари.
Ўзбекистон посбонлари. Ўзбекистон посбонлари.
Жасур аскар
Кўзингизнинг қаросидай сақлагайсиз,
Юрт ишончин иймон қадар оқлагайсиз,
Қўриқлайсиз шому саҳар дилда Ватан,
Номус-ори, эътиқоди бут Аскар.
Карвонбоши суянгайдир сиз-мардларга,
Сиз бермайсиз элингизни «чанг-гард» ларга.
Ёв келса гар олишасиз кечиб жондан,
Сиз жасурсиз хамда мағрурсиз Аскар.
Сиз Ватанга ярашгайсиз, олгумдир тан,
Ватан сизга ярашгайми ё Аскар?
Қизиқтирмас ўзга нарса, ё гулбадан,
Орзуингиз омон бўлса бўлди Ватан.
Сиз шу юртнинг аҳди баланд ўғлонисиз,
Сиз борсиз-ки, беҳавотир қўрғонимиз.
Фахрлангум гоҳ ошкора, гоҳо четдан —
Сиз борсиз-ки, ҳадигимиз йўқ Аскар!
Мағрур аскар
Сафларда қад кериб турган эй аскар,
Билгил, мардни кўрса, чекинар хатар.
Юракни, билакни этгил сафарбар,
Гулдай диёрингни асра ҳамиша!
Дуоси, сўзлари ёдингда турсин,
Нур инган юзлари ёдингда турсин,
Меҳрли кўзлари ёдингда турсин,
Онаизорингни асра ҳамиша!
Синглинг бор тегрангда парвона, ҳалак,
Оға-ининг эса мағрур, довюрак.
Чин дўстларинг бўлар юракка тиргак,
Қаторда норингни асра ҳамиша.
Бир куни омадинг, бахтинг кулади,
Уйинг ҳам, кўнглинг ҳам файзга тўлади.
Болангга муносиб она бўлади,
Интизор ёрингни асра ҳамиша!
Ватан ор тимсоли, Ватан номус, шон,
Номус билан азиз саналгай инсон.
Сен орингга қўрғон, ор сенга қўрғон,
Орингни борингни асра ҳамиша!
Мард ўғлонлар ватан деб
Март ўғлонлар турар тўп, Ҳар бир ўғлон бурчидир,
Она замин Ватан деб, Асраб авайла юртдир,
Қорачиғдек асрар хўп, Ўз уйида хурсанддир,
Мустақиллик эркимиз, Мустақиллик юртимиз,
Ўзбекистон юртимиз. Ўзбекистон юртимиз.
Биздан кейин фарзандлар, Ўзбекдан сайёхларга,
Биздек асраб авайлар, Керакмас таклиф нома,
Дунё Ўзбекни билар, Нимасидир ёққанда,
Мустақиллик эркимиз, Мустақиллик эркимиз,
Ўзбекистон юртимиз. Ўзбекистон юртимиз.
Бизнинг ёшлар биринчи, Юрт бошимиз бобомиз,
Келажак боши бари, Муқаддас ватанимиз,
Она дейди Ватанни, Асраймиз тинчлигимиз,
Мустақиллик эркимиз, Мустақиллик эркимиз,
Ўзбекистон юртимиз. Ўзбекистон юртимиз.
Бизлар жажжи аскарлар
Бизлар жажжи аскарлар, Елкамизда автомат,
Юрт посбони навкарлар. Туриб навбатма-навбат.
Ёвга қилмаймиз шафқат, Қўриқлаймиз сарҳадни,
Қўрқмас ботир , шунқорлар. Мисли алпомиш келбат.
Жажжи аскармиз ҳали,
Кўрганлар айтар балли.
Ватан ишонар, унинг,
Биз эртаси, иқболли.
Байрам совғаси
Ўн тўртинчи январда, Маблағ бўлса майлига,
Биз хам ўйга толамиз. Пул бўлмаса нетамиз.
Довюрак йигитларга, Чорасини тополмай,
Қандай совға оламиз. Ўйга толиб кетамиз.
«Армани» кўйлагими, Уларга яхши совға,
Ёнидачи бўйинбоғ. Авваламбор ўзимиз.
Жуда кўп ўйлар келур, Гўзал табассумимиз,
Майли, қилмай истилох. Ширингина сўзимиз.
Ўзбекистон аскари
Қадамингдан ўт чақнар, Сен ўзинг сардори,
Либосларинг ярашар, Химоянгда ёш-қари,
Кўрганлар хавас қилар Сергак тургин, чарчама,
Ўзбекистон Аскари! Ўзбекистон Аскари!
Томирда қайноқ қонинг, Ардоқлагин Ватанни,
Қадрлидир хар онинг, Бағишлаб жону танни,
Ошгай шухрат ва шонинг, Йўлатмагин душманни,
Ўзбекистон Аскари! Ўзбекистон Аскари!
Озод юртим бор, деб айт,
Юзинг ёруғ бўлиб қайт,
Фахр айлаб битгум байт —
Ўзбекистон Аскари!
Ватанга қасамёд ҳайкал пойида
Она деган сўзга эгиздир Ватан,
Она дуосидан қутлуғроқ не бор.
Темурий қалбида меҳр жўшаркан,
Зако кўзи билан қарайди Меъмор.
Рамзий тимсолларда ибрат мужассам,
Бир лаҳза ўзлигим кўргандек бўлдим.
Гоҳо жон койитгинг келмайди зинҳор,
Ризқи-рўз, тинчликка йўқдек ниҳоя.
Аммо човути шай калхатлар ҳам бор,
Неки азиз бўлса, шартдир ҳимоя!
Юртдошим, ҳайкални айлаб зиёрат,
Руҳингни мардликка ўргатгил сен ҳам.
Ватанга қасамёд қилгил ва абад,
Уни юрагингга ўрнатгил сен ҳам!
Муқаддас меҳробдан боқаркан онам,
Пойида тиз чўкиб тургандек бўлдим.
Ҳеч кимга ҳеч қачон бўлмагай қарам,
Она юрт қошида тиз чўккан ўғлон.
Энг улуғ қасам бу — онага қасам,
Энг буюк қасам бу — юртга, бегумон!
Ватаним ғурури эркакдир
Хонадон обрўйи, тахти — эркақдир,
Болалар қувончи, бахти — эркакдир.
Аёллар қудрати мулки — эркакдир,
Ватаним ғурури кўрки — эркакдир.
Эркак бор, боғларда гуллар очилар,
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар.
Оила бутундир улар боридан,
Ҳаётин кизғанмас дўсти, ёридан.
Дастурхон қутлиги — улар меҳнати,
Устимиз бутлиги — улар ҳиммати.
Фарзандлар чироғи — улар борлиги,
Муҳаббатнинг бизга мудом ёрлиги.
Эркаклар мардлиги берур ифтихор,
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор.
Фарзандин эртасин ўйловчи улар,
Оила обрўйин қўлловчи улар.
Шундай йигитларни севар халойиқ,
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ.
Улар элимизнинг содиқ посбони,
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони.
Байрам муборакбод, азиз эркаклар,
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар.
Омон бўлинг бола, оналар учун,
Сезинг доим аёл меҳрининг кучин.
Ватанимга хизмат қиламан
Қуролим меҳр-ла кўксимда қўйиб,
Диёрим номини кўксимга ўйиб.
Халқимни, элимни жонимдан суйиб,
Она-Ватанимга хизмат қиламан.
Аждодлар ўгитин ёдимда сақлаб,
Тинчлик каломин доимо ёқлаб,
Шарафли фарзандлик бурчимни оқлаб.
Она-Ватанимга хизмат қиламан.
Халқимнинг кўзидан ёшлар тўкилмас,
Йигитлар бардоши асло букилмас.
Мусаффо осмоним бағри сўкилмас,
Она –Ватанимга хизмат қиламан.
Юрбошим, элимга содиқман доим,
Бизларни қўлласин ўзи Худойим.
Ўзбегим чекмасин заҳам илойим,
Она –Ватанимга хизмат қиламан.
Ватанга қалқон аскар
Ўткинчи тахтни излама асло,
Яхши номла ўтмишингда қол.
Улкан зафар ёр бўлсин илло,
Ватанингга доим қалқон бўл.
Сен ғурурли эркаксан азал,
Ўлжасини бермаган арслон.
Ғазабидан енгилган машъал,
Қўрғонинигни сақла эй ўғлон.
Озод келажак қўлингда ишон,
Асра юртинг ғаним, ёвлардан,
Остонангга йўлатмай сарсон,
Янчиб ташлаб ўтгин ғовлардан.
Аждодларинг майдонда мардон,
Курашдилар тўхтамай жадал,
Тикиб ширин жонини қурбон,
Хур элини айламай қамал.
Посбонлар
Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда.
Сизни учратаман тоғда, далада,
Хизматда ҳамиша-қорда, жалада.
Сизга сабот берсин, сизга куч берсин,
Буюк зотлар руҳи шундай паллада.
Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз,
Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз.
Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин,
Хонадонингизу мамлакатингиз.
Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин,
Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин.
Бурчга садоқатли эй фидойилар,
Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин.
Эркакдан омадни аяма ҳаёт
Кимдир чўпак отса ўзбек номига,
Тегади ғурурнинг баланд томига,
Юрак зириллайди, кўзда чақнар ўт,
Тортади аламли ўйлар домига…
Шукурким, юрт-эл тинч, бут қўрғонлари,
Сарҳадини тутган алп ўғлонлари,
Боласин бешикда қучган келинчак,
Тупроғини севган бобожонлари.
Бу замин ичинда битта Ватан бор,
Бир боғбор, бир гулшан, битта чаманзор!
Оҳ, менинг юрагим — жон, Ўзбекистон,
Менинг муҳаббатим акс этган диёр.
Кўтаринг борича бу эл шонини,
Кўрсатинг дунёга бор имконини,
Ғаюрларнинг дами ичида қолсин,
Эъзозлаб олишсин тилга номини.
Эркакдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак.
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
Номардга зор этма, кўрмасин алам.
Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
Билагига куч бер, эй қодири дил!
Майлига ҳар замон ичиб «шер» бўлсин,
Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!
Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
Оғзига ош беру, кўзга ёш берма,
Мард эркак хор бўлса фалак-дош берма!
Номардга зор қилма, душманига хор,
Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор.
Сен унга қудрат бер, кўнглига ғурур,
Токим йиқилмасин юрагида ор.
Ҳиёнат этмасин ёри бериб панд,
Оёғидан чалмасин ҳеч қайси номард.
Аёлдан қолмасин дилдаги доғи-
Аллоҳим, асрагин бўлиб паноҳи.
Қаддингни тут эй ўғлон
Сен ўзбексан қаддингни тут эй ўғлон,
Боболаринг тарихда из қолдирган,
Ўзингга бек бошинг эгмагин зинҳор,
Меҳнатла халқинг кенг диёрни қолдирган.
Қара! қандай яшаяпмиз хотиржам,
Фарзандларинг улғаяпти бекам-кўст.
Белинг омон, йўлинг равон, оиланг жам.
Тинч ўлкада бахтинг бутми? Айтчи рост.
Кўп шаҳарлар урушдан бўлар вайрон,
Эркин юрмас қийнар ўлим талвасаси.
Панаси йўқ, кўчаларда кезар сарсон,
Тирнар этни ёвуз уруш масаласи.
Ҳавас қилма ўзга юртнинг молига,
Чаманнингни обод айла оламда.
Сотилмагин бир чақалик пулига,
Яшнаб яша она диёр ватанда.
Бир умрга аскармиз
Бир хил юр, деб уқтирар сержант,
Бир хил тур, деб уқтирар сержант.
Ухлар бўлсанг, тушларингни ҳам,
Бир хил кўр, деб уқтирар сержант.
Бир хил тушмас аммо негадир,
Пойма-пойдир қадамларимиз.
Кимдир сафдан қолиб кетади,
Ўзиб кетар илдамларимиз.
Бир ҳафтами, ўн кунми ўтгач,
Изга туша бошлар ҳаммаси.
Тарбиялар бизларни чанқаш,
Ва тошйўлнинг ўтдек нафаси.
Ҳаётдачи, аммо ҳаётда,
Тенг тушмайди асло одимлар.
Кимлар қолиб кетади ортда,
Илгарилаб кетади кимлар.
Буни ўнглаб бўлмайди ҳаргиз,
Ҳар ким қўлдан келганча яшар.
Лекин, дўстлар, шу юрт учун биз,
Бир умрга аскармиз, аскар.
Майли, турфа кечсин кунимиз,
Ҳар хил бўлсин бизда қувонч, дард.
Аммо шу эл, шу Ватанни биз,
Бирдай ҳалол севмоғимиз шарт!
Мақтов
Бирингиз ўғилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз.
Оғиримиз енгил қилиб доимо,
Яхши хамки бахтимизга сиз borsiz…..
Мухтожлик сезамиз химоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кўкка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз хамсоянгизга.
Мавзуга доир: Ўзбекистон армияси ҳақида батафсил билиб олинг