11:34 | 04.11.23

                       

Армия рейтинги 2023: Ўзбекистон армиясида қандай қуроллар мавжуд?

Ўзбекистон армияси ҳақида маълумот, расм, видео ва дунёда нечанчи ўринда эканлиги ҳақида билиб олинг

Ўзбекистон Қуролли кучлари — Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш, урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ва олдини олиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни ўз ичига олади.

Фото: Bugun.uz / Суратда Ўзбекистон Қуролли кучлари либоси ва унда акс этган рамз тасвирланган.

Ўзбекистон Қуролли кучлари таркиби қандай?

Ўзбекистон Республикасида Мудофаа вазирлиги тизимидаги қисм ва бўлинмалар, Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбийлаштирилган қисмлари, Чегара қўшинларидан ташкил топган.

Фото: Bugun.uz / Суратда Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳайбий оркестри тасвирланган.

Ўзбекистон армияси дунёда нечанчи ўринда?

2022 йилга келиб Ўзбекистон армияси Жаҳон армиялари рейтингида 54-ўринни эгаллаган. 106 мамлакат қуролли кучлари ўрин олган жаҳон армиялари рейтинги ҳақида янгиланган Global Fire Power рейтинги ахборот берган.

GFP’нинг 2014 йилги рейтингида Ўзбекистон 48-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистон армиясида қандай қуроллар бор?

Global Fire Power (GFP) маълумотларига кўра (2022 йил март ойига кўра), Ўзбекистон ихтиёрида ҳозирги вақтда 420 та танк, 1215 та БТР (зирҳли транспорт воситаси), 98 та ракета тизимлари, 70та қирувчи самолёт, 65та вертолёт, хусусан, 35та ҳужумкор вертолёт ва бошқа кўплаб қурол-аслаҳага эга.

Фото: Bugun.uz / Суратда Ўзбекистон Қуролли кучларига қарашли ҳайбий техника (танк) тасвирланган.

Ўзбекистонда қанча аскар бор?

Global Fire Power рейтинги Ўзбекистонда қанча аҳоли қурол кўтариб армияда хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Унга кўра, Ўзбекистонда қурол кўтариб, армияда хизмат қилиши мумкин бўлган аҳолиси сони 15,7 миллиондан зиёдни ташкил этади.

GFP Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни Марказий разведка бошқармаси сайти, МРБнинг World Fastbook тўплами маълумотлари ва очиқ манбалардаги бошқа маълумотларга асосланиб тузиб чиққан.

Марказий Осиё мамлакатлари армиялари нечанчи ўринларда?

Рейтингда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам ўрин олган бўлиб, GFP уни 80-ўринга жойлаштирган. Ўзбекистонга ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар орасида Афғонистон 76-ўринни эгаллаган, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон эса, рейтингга киритилмаган.

Фото: Bugun.uz / Суратда Ўзбекистон Қуролли кучларида ҳарбий хизмат ўтаётган аскарлар тасвирланган.

МДҲ мамлакатлари армиялари рейтинги қандай?

МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Грузия орасида Ўзбекистон Россия (2-ўрин) ва Украина (21-ўрин)дан кейинги 3-ўринни банд этган. Унга кўра:

  • Озарбайжон (50-ўрин),
  • Беларус (52),
  • Грузия (64),
  • Қозоғистон (80),
  • Эстония (96),
  • Литва (103) ўрин олган.

Арманистон, Молдова, Латвия каби мамлакатлар рейтингга киритилмаган.

Фото: Bugun.uz / Суратда машғулот жараёнида қатнашаётган аскар тасвирланган.

Дунёдаги энг кучли армия

Рейтингга кўра, АҚШ армияси энг қудратли деб топилган бўлса, Россия ва Хитой армияси кучли учликдан ўрин олган. Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Германия, Туркия, Жанубий Корея ва Япония армияси эса кучли ўнликка кирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: