13:44 | 11.12.23

                       

Япония космосга ёғоч сунъий йўлдош учирмоқчи. «Кунчиқар» мамлакат ҳақида нималар биласиз?

Япония тарихи, иқтисодиёти ва табиати ҳақида батасфил маълумотларга эга бўлинг

Японлар тарихда илк бор космосга ёғочдан ясалган сунъий йўлдошни учиришмоқчи. Ҳа, бу айни ҳақиқат. Яна етмаганидек, улар томонидан ёғоч жуда қулай хом-ашё эканлиги ҳам айтилган.

NASA космонавтлари.
Фото: NASA

Япониянинг Киото университети тадқиқот гуруҳи ёғочдан ясалган ғайриоддий сунъий йўлдош яратишни режа қилган. Ушбу ноёб қурилмани ишга тушириш Япониянинг JAXA космик агентлиги ва NASA’нинг қўшма миссияси доирасида 2024 йил ёзда амалга оширилиши айтилган.

Бу хабар Япониянинг космик соҳада эришаётган ютуқлари қай даражада катта эканини кўрсатади. Шунингдек, бу мамлакатга нисбатан дунё аҳолисининг қизиқишини ҳам орттириши мумкин. Ҳўш, Сиз Япония ҳақида нималар биласиз? Япония сиёсати, иқтисодиёти ва табиати ҳақида маълумотларга эгамисиз?

Bugun.uz айни шу мақсадда ўз муштарийларига «Кунчиқар» мамлакат ҳақидаги мақолани ҳавола этади.

Мундарижа:

1. Япония ҳақида умумий маълумот

2. Япония тарихи

  • Этимология
  • Ўрта асрлар
  • Янги давр
  • Иккинчи жаҳон уруши

3. Япония табиати

  • Географияси
  • Иқлими
  • Экотизим
  • Экология

4. Япония иқтисодиёти

  • ЯИМ
  • Импорт ва экспорт
  • Туризм
  • Балиқчилик

5. Япония ҳақдаги сўнгги хабарлар

Япония ҳақида умумий маълумот

Япония Осиё қитъасининг энг шарқий қисмида жойлашган орол давлатдир. Мамалакат Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида, ғарбда Япон денгизи, шимолда Шарқий Хитой денгизи ва Филиппин денгизилари қуршовида жойлашган. Япония ороллардан ташкил топган бўлиб, давлат ҳудуди 14125 та оролдан иборат архипелагдир. Улар орасида 5 та асосий орол бўлиб, улар: Хоккайдо, Хонсю, Сикоку, Кюшува ҳамда Окинава оролларидир.

Япония.
Фото: CNN

Токио шаҳри Япониянинг энг катта шаҳри ва мамлакат пойтахтидир. Шунингдек, Ёкогама, Осака, Нагоя, Саппоро, Фукуока, Кобева ҳамда Киото шаҳарлари ҳам Япониянинг катта шаҳарлари саналади. Японияда 125 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва мамлакат дунёда аҳоли энг зич жойлашган давлатлар орасида 11-поғонанани эгаллайди.

Токио шаҳри дунёдаги энг гавжум шаҳарлардан биридир

Япония ҳудудининг тўртдан уч қисми тоғлардан иборат бўлиб, аҳоли асосан қирғоқ бўйи ҳудудларда яшайди. Япония ўртача умр кўриш кўрсаткичи бўйича дунёда етакчидир. Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатда туғилиш кўрсаткичининг тушиб кетаётгани муаммоли вазият бўлиб қолмоқда. Япония илк бор 1868 йилда, Мейдзи даврида дастлабки конституцияни қабул қилиб, саноатлашув томон қадам ташлаган.

Кўча. Япония.
Фото: The Japan Times

Янги даврда Япония техника-технология соҳасида минтақада анча илғор давлатга айланди. Маиший техника ҳамда электроника маҳсулотларини сотиш ва ишлаб чиқаришда дунёда етакчиликни қўлга олди. Япония маданияти ҳам дунёдага машҳурдир. Бугунги кунда Япон маданиятидан хабари бўлмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак.

Япон «Аниме»лари ҳозирда бутун дунёда севиб томоша қилинади

Япония тарихи

Этимология

Япон тилида мамлакат номи «Ниппон» ёки «Ниҳон» дея талаффуз қилинади. Хитойда ву мамлакат Ва деб аталган. Япония номи қуёш атамаси билан боғлиқ бўлиб, японлар ўз ватанини «қуёш чиқиши» (ёки «кун чиқар») деб талаффуз қилишган. Япония номи инглиз тилида илк бор 1577 йилда нашр қилинган китобда учрайди. Ундан олдин эса, 1565 йил ёзилган португал тилидаги хатда «Гиапан» номи остида келади.

Ўрта асрлар

Японияда ўрта асрлар самурайлар синфининг пайдо бўлиши билан тавсифланади. 1185 йил Женпеи урушида Таира уруғи Минамото уруғи томонидан мағлубиятга учрагач , самурай Минамото Камакурада ҳарбий ҳукумат тузади . Минамотонинг ўлимидан сўнг Ходжо уруғи шогун учун регент сифатида ҳокимият тепасига келди.

Япон самурайлари. «Етти самурай» фильмидан кадр.
Фото: Дзен

Буддизмнинг Японияга кириб келиши ҳам Камакура даврига тўғри келади ҳамда бу эътиқод самурайлар орасида машҳурликка эришади. Камакура уруғи 1274-1281 йиллардаги мамлакатга уйиштирилган Мўғул босқинини қайтарсада, охир-оқибат император Го Даиго томонидан ағдарилади.

Самурайлар Японияда аҳоли орасидаги ҳарбийлар синфи ҳисобланади

16 асрда португалиялик савдогарлар ва миссионерлар биринчи марта Японияга этиб боришган. Натижада, Япония ва Европа ўртасида тўғридан-тўғри савдо ва маданий алмашинув бошланди.

Японияга келган португаллар кемаси.
Фото: culturobzor.ru

Янги давр

Янги даврда Япониянинг дунёга очилиши Америка Қўшма Штатларининг ташаббуси билан боғлиқ. 1853 йил коммодор Метю Перри «Қора кема»да Японияга келади. Орадан бир йил ўтиб, 1854 йилда Перри экспедицияси Канагаваконвенциясини ўтказади. Япониянинг бошқа ғарб давлатлари билан яна бир қатор шу каби шартномалари учун муаммоларни юзага келтиради.

Коммодор Метю Перри.
Фото: rus team

Ғарб мамлалактларининг таъсири сабаб Японияда сиёсий, суд ва ҳарбий институтлари қарор топиб, Вазирлар Маҳкамаси Махфийлик кенгаши ташкил қилинди. 1968-1912 йиллар оралиғида Япония Осиёнинг энг қудратли давлати бўлиш билан бир қаторда, жаҳон миқёсида катта обрўга эга бўлди. 1895-1895 йилардаги Хитой-Япон уруши ҳамда 1904-1905 йиллардаги Рус-Япон урушида эришилган ғалабалардан сўнг, Япония Тайван, Корея ва Сахалиннинг жанубий қисмини назорат остига олди .

Японияда урбанизациянинг ўсиши сабаб аҳолиси сони 1873 йилда 35 миллионни ташкил қилган бўлса, 1935 йилга келиб бу кўрсаткич 70 миллионга етди

20 асрнинг бошларида япон сиёсий мафкурасида экспанционизм ва милитаризация юқори чўққига чиқди. 1920 йиллар Япония учун асоратли ҳодисалар билан ёдда қолган. Мухолифатга қарши қабул қилинган қонунлар, бир қатор давлар тўнтаришларига уринишлар ҳамда 1923 йилги катта миқёсли зилзила ва ундан сўнг юз берган қонунсизлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Япон аскарлари. Рус-япон уруши.
Фото: Britannica

1930 йилларда Японияда юқори санаб ўтилган мафкуравий курашлар тезлашди ва либерал демократияга душман бўлиб, мамлакат ҳудудининг Осиёда кенгайиши тарафдори бўлган бир қанча радикал миллатчи гуруҳлар пайдо бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши

1931 йилда Япония томонидан Манчуриянинг босиб олиниши халқаро миқёсда қораланди. Оқибатда, икки йилдан сўнг Япония Миллатлар Лигасидан чиқди. 1936 йил Япония фашистлар Германияси билан Анти-Коминтерн пактини имзолади. Япония 1937 йилда Хитойнинг бошқа қисмларини босиб олди ва Иккинчи Хитой-Япон урушини (1937-1945) бошланди.

Анти-комминтерн пактининг имзоланиш жараёни.
Фото: index.hu

1940 йилда Япониянинг Францияга қарашли оролга бостириб кириши Қўшма Штатларнинг Япон нефтига эмбарго эълон қилишига сабаб бўлди. 1941 йил 7-8 декабр кунлари Япония қўшинлари АҚШга тегишли Пёрл-Ҳарборга ҳужум қилиши ва Малая , Цингапур ҳамда Гонконгдаги Британия қўшинларига кутилмаган ҳужумлар уюштириши Тинч океани ҳудудида Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келди.

Пёрл-Ҳарборга ҳужум.
Фото: Britannica

Уруш пайтида Япония томонидан босиб олинган ҳудудларда маҳаллий аҳолига нисбатан кўплаб зўравонликлар содир этилиб, аксарият жиноятлар жинсий қулликни ташкил қилган. Совет Иттифоқи қўшинларининг Манчурияга бостириб кириши ва 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларининг ташланиши Япония сўзсиз таслим бўлишига олиб келди. Япония урушда ўз мустамлакари ва миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Япониянинг императорлик амбициялари 1945 йил 2 сентябрда мамлакатнинг иттифоқчиларга таслим бўлиши билан якун топди

Япония табиати

Географияси

Япония Осиёнинг Тинч океани соҳиллари бўйлаб чўзилган 14125 та оролдан ташкил топган. Мамлакат Охот денгизидан Шарқий Хитой денгизигача, шимоли -шарқдан жануби-ғарбга томон чўзилган 3000 км ҳудудда жойлашган. Япониянинг бешта асосий ороллари: Хоккайдо , Хонсю , Сикоку , Кюшу ва Окинава шимолдан жанубга томон кетма-кетликда жойлашган.

Япония ҳудуди.
Фото: Дзен

Окинавани ўз ичига олган Рюкю ороллари Кюсю жанубида занжирдек ястанган. Бу оролларни умумийлаштириб Япон архипелаги ҳам дейишади. 2019 йил ҳолатига кўра , Япония ҳудуди 377 975,24 км/кв ташкил қилиб, ундан 29,751 км қирғоқ чизиғидир. Бу кўрсаткич Японияни дунёдаги олтинчи мамлакат этиб белгилайди. Япония архипелагининг 67 фоизини ўрмонлар ва 14 фоизини қишлоқ хўжалиги майдонлари эгаллаган.

Япониянинг географик харитаси.
Фото: GIS Geography

Мамлакат ҳудудида тоғларнинг кўплиги яшаш учун бироз ноқулайликлар туғдирган. Шунинг учун ҳам, Япония аҳолиси асосан қирғоқбўйи ерларида истиқомат қилади. Япония Тинч океанининг «оловли ҳалқаси»да жойлашганлиги сабабли зилзилалар , цунами ва вулқон отилиши кани ҳолатлар жуда кўп учрайди. 2016 йилги Жаҳон хавф индексида ўлчанган табиий офат хавфи бўйича Япония 17-ўринда туради.

Японияда цунамини келтириб чиқарувчи зилзилалар ҳам бўлиб туради. Шунингдек, Японияда 111 та фаол вулқон мавжуд

Иқлими

Япониянинг иқлими асосан мўътадил, аммо шимолий ва жанубий ҳудудлар ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Энг шимолий минтақа Хоккайдо нам континентал иқлимга эга бўлиб, қиши узоқ ва совуқ, ёзи эса жуда иссиқ ва салқиндир. Ёғингарчилик кучли эмас, лекин одатда оролларда қиш фаслида чуқур қор қатламлари пайдо бўлади. Қишда Хонсюнинг ғарбий соҳилидаги Япон денгизида шимоли-ғарбий қиш шамоллари кучли қор ёғишига олиб келади. Ёзда эса минтақада жуда иссиқ ҳарорат кузатилади.

Фукусима вулқони.
Фото: japaniverse

Мамлакат марказида ёз ва қиш ўртасида катта ҳарорат фарқи бўлган типик қуруқликдаги нам континентал иқлим мавжуд. Чугоку ва Сикоку минтақаларидаги тоғлар Сето ички денгизини мавсумий шамоллардан ҳимоя қилади ва йил давомида юмшоқ об-ҳавони таъминлайди. Тинч океани соҳиллари нам субтропик иқлимга эга бўлиб, қиши юмшоқроқ, вақти-вақти билан қор ёғади. Ёз фасли жануби-шарқий мавсумий шамол туфайли иссиқ ва намдир.

Қиш фасли. Япония.
Фото: Kanpai Japan

Рюкю ва Нанпо ороллари субтропик иқлимга эга. Бу ерларда қиш ва ёз ҳам иссиқдир. Ёмғир мавсумида жуда кучли ёғингарчилик кузатилади. Ёзнинг охири ва кузнинг бошида тайфунлар кўпинча кучли ёмғирларни юзага келтиради. Атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик ва ҳароратнинг ошиши қишлоқ хўжалиги саноати ва бошқа соҳаларда муаммоларни келтириб чиқармоқда.

2018 йил Япония тарихидаги энг иссиқ ҳарорат 41.1 °С қайд этилган

Экотизим

Японияда оролларнинг иқлими ва географиясини акс эттирувчи тўққизта ўрмон экореминтаги мавжуд. Жумладан:

1. Рюкю ва Бонин оролларидаги субтропик нам кенг баргли ўрмонлар

2. Асосий оролларнинг юмшоқ иқлимли минтақаларидаги мўътадил кенг баргли ва аралаш ўрмонлар

3. Шимолий оролларнинг совуқ, қишки қисмларидаги мўътадил игнабаргли ўрмонлар

Японияда 2019 йил ҳолатига кўра 90 000 дан ортиқ ҳайвон ва ўсимлик турлари мавжуд бўлиб, жумладан: қўнғир айиқ , япон макакаси , япон енот ити , кичик япон дала сичқончаси ва япон гигант саламандри кабилардир.

Япон денгизчилари овлайдиган балиқлар статистикаси.
Фото: Blue Japan

Японияда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг муҳим ҳудудларини ҳамда 52 та Рамсар сув-ботқоқли ҳудудларини муҳофаза қилиш учун миллий боғларнинг катта тармоғи ташкил этилган. Тўртта объект ажойиб табиий қиймати учун UNESCO’нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Экология

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги жадал иқтисодий ўсиш даврида ҳукумат ва саноат корпорациялари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати паст баҳоланди. Натижада 1950—60 йилларда кенг миқёсда атроф-муҳитнинг ифлосланиши кузатилди. Ҳукумат ортиб бораётган хавотирларга жавобан, 1970 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунларини ишлаб чиқди.

1973 йилдаги нефт инқирози ҳам Японияда табиий ресурсларнинг етишмаслиги туфайли энергиядан самарали фойдаланишга сабаб бўлди

Япония 2018 йилги Атроф-муҳит самарадорлиги индексида 20-ўринни эгаллади ва бу ҳолат «мамлакатнинг экологик барқарорликка бўлган садоқатини ўлчайди» дея тавсифланди. Япония карбонат ангидридни чиқариш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради . 1997 йилги Киото протоколининг мезбон ва имзоловчиси сифатида Япония карбонат ангидрид чиқаришни камайтириш ва иқлим ўзгаришини олдини олиш учун бошқа чоралар кўриш бўйича шартнома мажбуриятини олади.

Япониядаги экологик ҳолат.
Фото: ResearchGate

2020 йилда Япония ҳукумати 2050 йилгача углеродни нейтраллаштириш мақсадини эълон қилди. Япониядаги экологик муаммоларга шаҳар ҳавосининг ифлосланиши, чиқиндилар, сувнинг эвтрофикацияси , табиатни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши кабилар киради.

Япония иқтисодиёти

ЯИМ

Япония номинал ЯИМ бўйича дунёда АҚШ, Хитой ва Германиядан кейин тўртинчи йирик иқтисодиётга эга давлатдир. 2021 йил ҳолатига кўра, Японияда ишчи кучи 68,6 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилган ва бу кўрсаткич дунёда саккизинчи ҳисобланади. 2022 йил мамлакатда ишсизлик 2,6 фоиз деб қайд этилган. Япония қашшоқлик даражаси бўйича G7 давлатлари орасида иккинчи ўринда туради (аҳолининг сал кам 16 фози). 2022 йил Япониянинг миллий қарзи ЯИМнинг 248 фоизи деб баҳоланган. Япон иенаси Евро ва доллардан кейин учинчи ўринда туради.

Порт. Япония.
Фото: nippon.com

Импорт ва экспорт

Япония дунёда бешинчи йирик экспортёр ва тўртинчи импортёрдир. 2021 йил Япония экспорти умумий ЯИМнинг 18,2 фоизини ташкил қилган. 2022 йил ҳолатига кўра, Япониянинг асосий экспорт бозорлари асосан Хитой ( Хонгконг) ва АҚШ бўлган. Экспорт маҳсулотларининг аксарини автомобиллар, темир ва пўлатдан ясалган буюмлар, яримўтказгичлар ва автомобиль қисмлари ташкил қилади. Шунингдек, Япониянинг асосий импорт бозорлари Хитой, АҚШ ва Австралиядир.

  • Хитой – 21,1 фоиз;
  • АҚШ – 18,5 фоиз;
  • Австралия – 9,9 фоиз.
Экспорт ва импорт контейнерлари.
Фото: Reuters

Япониянинг асосий импорти машина ва асбоб-ускуналар, қазиб олинадиган ёқилғи, озиқ-овқат, кимёвий моддалар ва саноат хом ашёси ҳисобланади.

Туризм

Японияга 2019 йилда 31,9 миллион халқаро сайёҳ ташриф буюрган ва мамлакат бу кўрсаткич билан дунёда 11 ўринда қайд этилган. 2021 йилги Саёҳат ва туризм рақобатбардошлиги ҳисоботида Япония 117 мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади. 2019 йилда Япониянинг халқаро туризм даромадлари 46,1 миллиард долларни ташкил этган.

Туристлар. Япония.
Фото: The Japan Times

Балиқчилик

2016 йил Япон балиқчилари 3 миллион тоннадан зиёдроқ миқдорда балиқ тутганлар. Бу рақам аввалги йиллардаги ( ўртача ўн йилликдаги) 4 миллион тоннадан камроқдир. Японияда дунёдаги энг йирик балиқ овлаш флоти мавжуд ҳамда мамлакат глобал балиқ овининг 15 фозини қамраб олади. Бу рақамлар Япония балиқ заҳирасининг камайишига олиб келаётгани танқид қилинган. Шунингдек, Японияда тижорий мақсадларда кит овлашни қўллаб-қувватлаш ҳам тортишувларга сабаб бўлди.

Ҳакаидаги балиқ бозори. Япония.
Фото: Hakai Magazine

Япония ҳақдаги сўнгги хабарлар

Ўзбекистон давлат қарзининг қанчаси Япония ҳиссасига тўғри келади?

Япония Ўзбекистонга сесмик бинолар қуришда ёрдам беради

Япония вазирининг нутқ сўзлаш вақтида портлаш содир бўлди

Япония ташқи ишлар вазири Самарқандга ташриф буюрди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: