17:19 | 06.12.23

                       

Россияда аҳоли сони камайиши кутилмоқда

Россия ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлинг. Мамлакат тарихи, иқлими ва иқтисодиёти ҳақида билиб олинг

«Росстат» 2021 йил Россия Федерациясида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш амалиёти натижаларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда 2045 йилгача кузатиладиган демографик прогнозни эълон қилди.

Россия аҳолиси.
Фото: ria.ru

2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, Россияда 146,45 миллион киши истиқомат қилади. Росстат маълумотларида 2046 йил 1 январга қадар мамлакат аҳолиси 138,77 миллион кишигача камайиши айтилган. Ташкилотнинг қўшимча қилишича, демографик прогноз Россиянинг тўртта янги ҳудудида яшовчи аҳолини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган.

Прогнозда қайд этилган давр мобайнида миграциянинг ўсиши йилига 210-230 минг киши оралиғида белгиланган.

Росстат прогнозларида 2024-2032 йилларда Россияда аҳоли сони йилига 400 минг кишига қисқариши ва шу жумладан, бу йилларда аҳолининг табиий камайиши йилига 600 минг кишидан ошиб, баъзи йилларда эса бу кўрсаткич 700 минг кишига етиши иддао қилинган.

Bugun.uz Россия Федерацияси тарихи, армияси, сиёсати ҳамда мамалакатга тааллуқли маълумотларни ўз муштарийларига ҳавола этади.

Мундарижа:

1. Россия ҳақида умумий маълумотлар

2. Этимология. Россия номининг келиб чиқиши

3. Россия тарихи

  • Киев Руси
  • Москва князлиги
  • Россия империяси
  • СССР
  • Россия Федерацияси

4. Россия географияси

5. Россия иқлими

6. Россия иқтисодиёти

  • Транспорт инфратузилмаси
  • Туризм
  • Қишлоқ хўжалиги

 

Россия ҳақида умумий маълумотлар

Россия (Россия Федерацияси) Шарқий Европа ва Осиёнинг шимолининг қамраб олган мамлакатдир. Ҳудудининг катталиги бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб, 14 та давлат билан чегарадош ҳисобланади. Мамлакат жаҳондаги энг кўп аҳолига эга давлатлар орасида тўққизинчи ўринни эгаллайди.

Россияда 11 та вақт минтақаси мавжуд

Москва Россиядаги энг катта шаҳар бўлиб, мамалакат пойтахти ҳамдир. Шунингдек, Россияда яна бошқа кўплаб йирик шаҳарлар ҳам жойлашган. Улар:

  • Новосибирск;
  • Екатеринбург;
  • Нижний Новгород;
  • Челябинск;
  • Красноярск ва Қозон шаҳарларидир.
Кремл. Россия.
Фото: kremltour.ru

Санкт-Петербург Россиянинг иккинчи йирик шаҳри ва «маданий пойтахти» ҳисобланади

Россия иқтисодиёти ўзининг мўл-кўл табиий ресурсларига таяниб, номинал ЯИМ бўйича 11 ўринни эгаллайди. Минерал ва энергия манбалари бўйича дунёда энг катта захиралардан биригҳа эгалик қилади. Россиянинг нефт ва табиий газ қазиб олиш бўйича кўрсаткичлари ҳам глобал миқёсда юқоридир. Мамлакат энг катта ядровий қурол захирасига эга ва ҳарбий харажатлар бўйича учинчи ўринда туради.

Москва шаҳри. Россия.
Фото: РБК

Этимология. Россия номининг келиб чиқиши

Россия давлатининг номланишида «рус» атамаси асосий критерий ҳисобланади. Рус сўзи Рюриклар сулоласи билан боғлиқдир. Швед қабилаларидан бўлган бу сулола аъзолари орасида шу номга ўхшаш исмли шахслар яшаб ўтган. Мазкур масала юзасидан олимлар ва татқиқотчилар томонидан археологик татқиқотлар ҳам ўтказилган.

Рус сўзининг дастлабки шакли сифатида «руотси» атамаси айтилади

Россия атамаси ўрта асрларда Шарқий славянлар истиқомат қилган Рус давлатининг лотинча номидир. Замонавий тарихда бу давлат Киев Руси деб аталади. Шунингдек, Киев Русига нисбатан Рутения атамаси ҳам қўлланилган.

Киев Руси ерлари.
Фото: smarthistory

Россия атамаси юнончадан олинган бўлиб, илк марта 1387 йилда ишлатилган. 15 асрда бу ном расмий доираларда ҳам фойдалана бошланган. Бироқ, 17 асргача мамлакат аҳолиси орасида «рус ёки рус ерлари» атамасининг қўлланиши ҳам учраб турган.

Россия тарихи

Киев Руси

Шарқий славянлар Эвропада тан олинган гуруҳ сифатида милоддан аввалги 3-8 асрларда пайдо бўлган. Биринчи Шарқий славян давлати Киев Руси 9 асрда вужудга келган ва 988 йилда Византия империясидан христианликнинг проваслав мазҳабини қабул қилган. Бу давлат 13 асргача мавжуд бўлиб, кейинчалик парчаланган ва князликлар бирлашмасига айланган. Киев Руси Рюриклар сулоласи томонидан бошқарилган.

Сулолага Варангия князи Рюрик асос солган

Ҳозирда Беларус, Украина ва Россия аҳолиси ўз тарихларини Киев Руси билан боғлайдилар. Шарқий славян қабилаларини бирлаштирган бу давлат 11 асрнинг ўрталарида шимолда Оқ денгиздан жанубда Қора денгизгача бўлган ҳудудларни қамраб олган.

Москва князлиги

Москва 13 асрларда Киев Русидан алоҳида князлик сифатида ажралиб чиқди. Москва Князлиги тарихда оддийгина Мусковия (лотинча Москва) номи билан ҳам танилган. Сўнгги ўрта асрларда қарор топган бу князлик маркази Москва бўлган.

Москва князлиги ерлари.
Фото: DevianArt

Москва князлари замонавий тарихшуносликда Даниловичлар деб аталади. Улар биринчи княз Данилнинг авлодлари бўлиб, Рюрикларнинг бир тармоғи эди.

Москва кейинчалик Россия подшолигига айланган

Россия империяси

Россия дастлаб катта давлат бўлмаган ва империя мақомига эга эмасди. 18 аср бошларига келиб, мамлакат босқинчилик, қўшиб олиш ва рус тадқиқотчиларининг сай-ҳаракатлари туфайли катта ҳудудларни эгаллаб олди. Натижада, тарихда учинчи йирик империя бўлиб қолган Россия империяси вужудга келди. Пётр I Россия тарихидаги биринчи императордир. Пётр Романовлар сулоласининг энг ёрқин вакили ҳисобланиб, унинг мамлакат 19 асрда амалга оширган босқинчилик юришларидаги ҳиссаси каттадир.

Пётр I.
Фото: Рамблер

Россия империяси 1721 йилдан то 1917 йилга қадар мавжуд бўлган. Империя ҳукмронлиги вақтида Евросиёнинг катта қисмини эгаллаб олди. Унинг юксалиши қўшни давлатларнинг инқирози билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, Россия империяси 1799-1867 йилларда Америка қитъасида ҳам ҳудудларга эга бўлган. 1897 йил Россияда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш вақтида империяда жами 125,6 миллион киши борлиги маълум бўлган.

1897 йил тузилган рўйхат аҳолининг этник, тил ва иқтисодий маълумотларини ўзида жамлаган

СССР

1917 йилдаги инқилоб сабаб Россияда монархия бошқаруви бекор қилинди ҳамда дунёдаги биринчи конституциявий социалистик давлат (Россия СФСР) қурилди. 20 асрнинг 20 йилларида мамалакат ҳудудида СССР (Совет Иттифоқи) тузилди. СССР 19 асрда Россия империяси томонидан босиб олинган ҳудудлар негизида ташкил топган.

Владимир Илич Ленин. СССР.
Фото: kulturologia

СССР 1930 йилларда жадал саноатлаштириш жараёнини бошдан кечириб, кейинчалик Шарқий фронтда кенг кўламли сай-ҳаракатларга раҳбарлик қилди. Мамлакат Иккинчи жаҳон урушида иттифоқчилар учун ҳал қилувчи роль ўйнаган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ ва СССР ўртасида «совуқ уруш» кузатилган. Россиянинг 20 асрдаги жуда кўплаб технологик ютуқлари советлар билан боғлиқ.

Инсон томонидан биринчи сунъий йўлдошнинг яратилиши ва одамзотнинг илк марта космосга учиши ҳам Совет Иттифоқи даврида амалга оширилган

Россия Федерацияси

1991 йилнинг август ойи СССРнинг парчаланиши билан эсда қоларли бўлган. Бу вақтда Совет Иттифоқи мустақил республикаларга парчаланиб (бу республикалар орасида Ўзбекистон ҳам бор), дунё харитасидан ўчирилган. Натижада Россия Федерацияси ташкил топиб, у ўз ҳудудида СССР таркибида бўлган бир қанча республикаларни қамраб олди. 20 асрнинг сўнгги ўн йиллигида Россия тарихида бир қатор муҳим ҳодисалар бўлди. Мамлакат тоталитар бошқарувдан демократия томон ҳаракатлана бошлаган.

Борис Елцин. Россия Федерациясининг 90 йиллардаги президенти.
Фото: The Moscow Times

Россия Федерацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлиб, G20, ШҲТ, BRIKS, APEC, ЭХҲТ ва ЖСТга аъзо давлат ҳисобланади. Шунингдек, Россия МДҲ, КХШТ ва ЕОИИ/ЕИ каби постсовет ташкилотларининг етакчи аъзо давлатидир.

Россияда UNESCOнинг 30 та Жаҳон мероси объектлари жойлашган

Россия географияси

Россия ҳудуди жуда катта бўлиб, Европанинг шарқини ва Осиёнинг шимолини қамраб олган. Мамлакат дунёдаги энг узун қирғоққа эга. Россия ҳудуди таққослаб кўрилса учта қитъатан катта ва Плутон билан бир хил майдонга эга. Тўққизта йирик тоғ тизмаси мавжуд ва улар асосан мамлакат жанубида жойлашган. Булар орасида энг машҳури Кавказ тоғ тизмасидир.

Россиядаги энг баланд нуқта Кавказ тоғ тизмаларида жойлашган Элбурс чўққисидир

Мамлакат ғарби орқали шимолдан жанубга чўзилган Урал тоғлари минерал ресурсларга бой бўлиб, тарихда Европа ва Осиё ўртасидаги анъанавий чегара ҳисобланган. Россия ҳудуди учта океан билан ҳам чегарадош ҳисобланиб, бундай давларлар дунёда атиги учтани ташкил этади. Шунингдек, мамлакатнинг океанлар билан чегара қисми кўплаб денгизлар билан ўралган. Россия нафақат катта қуруқлик майдонига, балки оролларга ҳам эгадир. Булар:

  • Новая Земля;
  • Франс Иосиф Ланд;
  • Северная Земля;
  • Янги Сибир ороллари;
  • Врангел ороллари ва Сахалиндир.
Сахалин ороли.
Фото: Култура.РФ

Курил оролларининг тўрттаси Япония билан баҳсли бўлса, бир биридан 3.8 км узоқликда жойлашган Диомед ороллари АҚШ ва Россия томонидан бошқарилади.

Россия ва Европадаги энг паст нуқта Каспий денгизининг бошида жойлашган

Россия дунёдаги энг йирик ер усти сув ресурсларига эга ва унинг кўллари жаҳондаги чучук сув захирасининг тахминан тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Мамлакатда дарё ва кўллар ниҳоятда кўп. Биргина Байкал кўли дунёдаги энг чуқур, энг тоза, энг қадимги ва энг сиғими катта чучук сувли кўл бўлиб, дунёдаги чучук сувнинг бешдан бирини ташкил этади. Шунингдек, Россиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ладога ва Онега кўллари энг катта кўллардандир.

Байкал кўли.
Фото: ya-baikal.ru

Россия иқлими

Россиянинг катта қисмида (тундра ва жануби-ғарбий қисмдан ташқари) нам континентал иқлим кузатилади. Бунинг сабаби ҳудудининг катталиги ва кўплаб ҳудудларининг денгиздан узоқда жойлашганлигидир. Жануб ва шарқдаги тоғ тизмалари Ҳинд ва Тинч океанларидан илиқ ҳаво массаларининг келишига тўсқинлик қилади.

Россия ўрмонлари.
Фото: Ведомости

Ғарб ва шимолда жойлашган Европа текислиги эса Атлантика ва Шимолий Муз океанлари таъсирини кучайтиради. Россиянинг шимоли-ғарбий қисми ва Сибирнинг кўп қисмида субарктик иқлим мавжуд бўлиб, шимоли-шарқий Сибирнинг ички минтақаларида қиш жуда қаттиқ бўлади.

Бу ҳудудда қайд этилган рекорд даражадаги паст ҳарорат -71,2 ° C ёки -96,2 ° F

Қора денгизга яқин Краснодар ўлкасининг қирғоқ қисми, айниқса Сочи ва Шимолий Кавказнинг баъзи қирғоқ ва ички ҳудудларида кузатиладиган қиш юмшоқ бўлиб, нам субтропик иқлимга эга. Шарқий Сибир ва Россия Узоқ Шарқининг кўплаб ҳудудларида ёзга нисбатан қиш қуруқроқдир. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса кўпроқ ёғингарчилик кузатилади.

Сибир. Россия.
Фото: Дзен

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қишки ёғингарчилик одатда қор шаклида кузатилади. Калининград вилоятининг энг ғарбий қисмлари, Краснодар ўлкаси ва Шимолий Кавказнинг жанубидаги баъзи қисмлари океаник иқлимга эга. Қуйи Волга ва Каспий денгизи соҳиллари, шунингдек, Сибирнинг баъзи жанубий қирғоқлари ярим қурғоқчил иқлимли минтақалардир.

Россия иқтисодиёти

Россияда бозор иқтисодиётига амал қилинади. Давлат улкан табиий ресурсларга, хусусан, нефть ва табиий газга бойдир. Россия номинал ЯИМ бўйича дунёдаги тўққизинчи йирик иқтисодиётдир. Йирик хизмат кўрсатиш соҳаси жами ЯИМнинг 62 фоизни, саноат сектори 32 фоизни қишлоқ хўжалиги сектори эса энг кичики бўлиб, умумий ЯИМнинг атиги 5 фоизни ташкил этади.

Рубл. Россия пул бирлиги.
Фото: РБК

Россияда расмий ишсизлик даражаси 4,1 фоиздир. Унинг валюта захиралари дунёда бешинчи ўринда бўлиб, 540 миллиард долларга тенг. Россияда 70 миллионга яқин ишчи кучи бор ва бу кўрсаткич жаҳонда олтинчи ҳисобланади. Россия дунёдаги ўн учинчи йирик экспортчи ва 21 энг йирик импортёр мамлакатдир.

Россия асосан нефт ва газ билан боғлиқ солиқлар ва экспорт таърифларидан тушадиган даромадларга таянади. Бу маблағлар 2022 йил январ ойида Россия федерал бюджети даромадларининг 44 фоизини ҳамда 2019 йилда экспортининг 60 фоизгача бўлган қисмини ташкил этди.

Россия иқтисодиёти ташқи қарзнинг камлиги билан бошқа давлатлардан ажралиб туради

Транспорт инфратузилмаси

Россиядаги темир йўл транспорти давлат назорати остида. Мамлакат жами фойдаланиладиган темир йўлларнинг умумий узунлиги бўйича дунёда учинчи ўринда туради (87.000 кмдан зиёд). 2016 йил ҳолатига кўра, Россия 1,5 миллион км йўл билан дунёда бешинчи йирик йўл тармоғига эгалиги айтилган. Бу йўлларнинг зичлиги эса дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан биридир.

Шереметево халқаро аэропорти.
Фото: mail.ru

Россияда дунёдаги энг узун ички сув йўллари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 102 000 кмдир. Россияда 1218 та аэропорт хизмат кўрсатади ва улар ичида энг гавжуми Москвадаги Шереметево халқаро аэропортидир. Қора денгиз бўйидаги Краснодар ўлкасидаги Новороссийск порти Россиянинг энг йирик порти ҳисобланади.

Туризм

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, Россияга 2018 йил 24,6 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Бу кўрсаткич Европа давлатлари орасида ўнинчи саналади. Федерал туризм агентлиги маълумотларига кўра, 2019 йилда чет эл фуқароларининг Россияга кириш саёҳатлари сони 24,4 миллионни ташкил этган. 2018 йилда Россиянинг халқаро туризм даромадлари 11,6 миллиард долларга етди. 2019 йилда саёҳат ва сайёҳлик мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 4,8 фозини ташкил қилган.

Қишлоқ хўжалиги

Россиянинг қишлоқ хўжалик сектори (мамлакатдаги жами ишчи кучининг 8/1 қисми ишлайди) мамлакат жами ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил қилади. Россиядаги экин майдони 1,265,267 кв/км бўлиб, дунёдаги энг йирик учинчи экин майдони саналади.

Буғдой даласи. Россия.
Фото: The Moscow Times

Аммо атроф-муҳитнинг қаттиқлиги туфайли ерларининг 13,1 фоизга яқини қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Ажабланарлиси, бу ерларнинг атиги 7,4 фоизи ҳайдаладиган ерлардир. Мамлакат қишлоқ хўжалиги ерлари Европанинг «нон савати» ҳисобланади. Экин майдонларининг учдан бир қисмидан кўпроғи ем-хашак экинларига, қолган қисми эса техник экинлар, сабзавот ва меваларга ажратилган.

Экин майдонин ҳайдаш. Россия.
Фото: world bank

Россия деҳқончилигининг асосий маҳсулоти доимо ғалла бўлган. Ғалла экин майдонларининг ярмидан кўпини эгаллайди. Россия буғдой экспорти бўйича дунёда биринчи ўриндадир. Шунингдек, арпа ва гречка етиштириш, маккажўхори ва кунгабоқар ёғи экспорти ҳамда ўғит ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлат ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: