12:01 | 09.11.22

                       

Ўзбекистон ЕИдан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда — ОАВ

Мамлакат бу борада миллиардерга юридик ёрдам кўрсатишга тайёр

Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда, деб ёзади The Financial Times.

Фото: скриншот

Қайд этилишича, мамлакат Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишини сўраган.

Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Алишер Усмонов ва сингилларига нисбатан санкциялари бекор қилиниши мумкинлиги айтилган. Европа суди Алишер Усмоновнинг даъвосини рад этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: