20:15 | 06.12.22

                       

Тошкентда миллион долларлик молиявий пирамида яратган шахс аниқланди

У фуқароларни пулларини бир ой ичида 18-23 фоизга кўпайтириб олишларига ишонтирган

Тошкентда миллион долларлик молиявий пирамида яратган 23 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкентда фуқаролардан 1 миллион 100 минг доллар олган ва уларга маблағларини 15-30 кун ичида 18-23 фоизга ошириб олишга ваъда берган молиявий пирамида ташаббускорини аниқлаган.

У 2020 йилдан буён фуқароларни алдаб келаётганини тан олган.

«Айни пайтда мен қарийб 10 миллиард сўм йиғдим, улардан 8 миллиардини қайтариб бердим, қолган қисмини ўз эҳтиёжларимга сарфладим», — дейди гумондор.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-модданинг 4-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилиб. гумонланувчи ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқароларнинг тилла буюмларидан молиявий пирамида ташкил этган фуқаро ушлангани, ДХХ Тошкент вилоятида молиявий пирамида ташкил қилган шахсни қўлга олгани ва Самарқандда молиявий пирамида асосида фаолият олиб борганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Польша молиявий пирамида билан боғлиқ жиноят содир этган эркакни Ўзбекистонга экстрадитция қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: