19:25 | 13.12.22

                       

Ўзбекистон Толибон айбловларини рад этди

Аввалроқ Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблаганди

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтамади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарда келтирилишича, ҳозирда битта «Наибобот 1» электр узатиш тармоғи орқали Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб берилмоқда, шунингдек, иккинчи «Наибобот 2» тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Шу муносабат билан Афғонистонга электр энергияси экспорти қисқарган, бироқ тўхтатилгани йўқ», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, айни кунларда Ўзбекистон орқали Афғонистонга 125 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда.

Аввалроқ Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: