10:15 | 20.05.24

                       

Саудия Арабистони ўзбекистонликларни ишга таклиф қилади

Саудия Арабистони ўзбекистонликларни ишга таклиф қилади.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Тургунов  Kdot Partners компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, учрашувда меҳнат соҳасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш,Саудияда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва қонуний миграцияни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Файсал ал-Довуд икки давлат ўртасида алоқалар барча жабҳаларда ривожланиб бораётганини, саудиялик ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиқиши ортганини таъкидлаган. У мамлакатнинг Gold Step Construction компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини қайд этган. Маълум қилинишича, компания Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, техниклар ва ҳамшираларни ишга жалб этишга эътибор қаратмоқда.

«Ушбу соҳа мутахассисларига Саудия Арабистонида талаб жуда юқори. Шуни инобатга олиб биз ўзбек томони билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдормиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз:

  1. Ўзбекистонлик эркаклар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда.
  2. Ўзбекистонлик ўқитувчилар малака оширишга Францияга боради.
  3. Уч минг нафар ўзбекистонлик Кореяга ишга юборилади.
  4. Volkswagen ва Volvo компаниялари ўзбекистонликларини ишга таклиф қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: