16:46 | 23.01.23

                       

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тиклайди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти қайта тикланиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, вазирликнинг хабар беришича қўшни мамлакатга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси етказиб берилмайди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Вазирликнинг хабар беришича, 14 январдан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар сабабли Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

Маълум қилинишича, эндиликда 25 январдан бошлаб ушбу Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди. Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади», – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон Ўзбекистондан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилгани, Толибон Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани, Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблагани ҳамда Ўзбекистон Толибон айбловларини рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: