15:45 | 13.01.24
Фақат битта вилоятда одамлар «права»сини янгиламаган.
2023 йилда Ўзбекистондаги давлат хизматлари марказларида 316 минг 44 та эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирилди.
Энг кўп алмаштириш Тошкент шаҳрига тўғри келган ва 116 минг 947 та эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирилган. Кейинги ўринларни Фарғона (42 654 та), Наманган (40 489 та) ҳамда Қашқадарё (34 597 та) вилоятлари қайд этган.
Энг кам «права» алмаштирганлар Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган (2734 та). Республика бўйича фақат Жиззах вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилмаган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 30 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали онлайн олиш имконияти яратилган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда электроскутерларни бошқариш учун энди «права» талаб этилиши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: