19:49 | 11.01.24

                       

2023 йилда Ўзбекистонда нечта Tracker ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Автомобилнинг катта қисми ноябр ойида тайёрланган. Январда эса машина чиқмаган.

Ўзбекистонда 2023 йилда жами 40 минг 744 дона Tracker русумли машина ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Унга кўра, ўтган йилнинг январ ойи мобайнида бу машина умуман тайёрланмаган. Машинани энг кам ишлаб чиқариш март ойига тўғри келган. Яъни ушбу ойда 573 дона Tracker тайёр бўлган.

Энг катта қисми эса ноябр ойида тайёрланган ва машина сони 6 минг 774 донани ташкил қилган. Шунингдек,

январ ойида – 0 дона;

феврал – 1087 дона;

март – 573 дона;

апрел – 1958 дона;

май – 5235 дона;

июн – 6218 дона;

июл – 4665 дона;

август – 4737 дона;

сентябр – 3780 дона;

октябр – 5717 дона;

ноябр ойида – 6774 дона Tracker автомобили ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ, 2023 йилда Ўзбекистонда нечта Gentra ишлаб чиқарилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: