12:05 | 06.01.24

                       

2023 йилда Ўзбекистонда нечта Gentra ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Ушбу автомобилнинг катта қисми апрел ойида тайёрланган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойи давомида жами 74 минг 163 та Gentra автомобили ишлаб чиқарилди. Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, ушбу машина ўтган йилнинг январ ойида умуман ишлаб чиқарилмаган.

Энг кўп ишлаб чиқариш апрел ойида (9 минг 531 дона) кузатилган. Энг ками эса феврал ойида (5 минг 174 дона) тайёрланган.

Январ-ноябр ойлари кесимида ишлаб чиқарилган Gentra автомобилларининг сони:

январ – 0 дона;

феврал – 5 минг 174 дона;

март – 5 минг 968 дона;

апрел – 9 минг 531 дона;

май – 7 минг 288 дона;

июн – 9 минг 123 дона;

июл – 7 минг 95 дона;

август – 8 минг 502 дона;

сентябр – 5 минг 602 дона;

октябр – 7 минг 393 дона;

ноябр – 8 минг 487 дона;

Аввалроқ, Фарғонада қора Gentra ҳайдовчилари огоҳлантирилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: