13:50 | 04.12.23

                       

Фарғонада қора Gentra ҳайдовчилари огоҳлантирилди

Фарғона ва Марғилон шаҳарларида қора рангдаги Gentra ҳайдовчилари давлат рақам белгисини ечиб олиб ҳаракатланиши ҳолатлари кузатилган.

Айни кунларда Фарғона вилоятининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида қора рангдаги Gentra русумли автомашина ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилаяпти.

Ўтказилган профилактик тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи иштирок этиб, Gentra автомашиналари ҳайдовчилари билан суҳбат ўтказган. Унда юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, автомашина эса, жарима майдонига олиб кирилиши тушунтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: