11:36 | 14.01.24

                       

Андижондаги суюлтирилган газ балонлари сақланувчи омборда ёнғин чиқди

Ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Шу йилнинг 12 январ куни Андижон вилоятининг Бўстон тумани газ таъминоти бўлими тасарруфидаги суюлтирилган газ балонлари сақланувчи омборда ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолавҳалар кузатилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ёнғин газ балонларидан бирида рўй берган чақнашдан келиб чиққан. Ёнғин фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан тўлиқ ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида бир нафар инсон енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда. Қурбонлар йўқ», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги газ «заправка»даги юк автомобилида ёнғин юзага келгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: