16:12 | 02.05.24

                       

Фарғонада бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдирган эркак ушланди

Фарғонада бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдирган эркак ушланди. У жиноят содир этиб Ўзбекистондан қочиб кетган

Фарғона вилояти, Бешариқ туманида 23 йил олдин 4 нафар одамни ўлдириб, Россияга қочиб кетган жиноятчи ушланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмтати маълум қилди.

Хабар берилишича, айбланувчи 2001 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси жабрланувчилар ҳовлисига кириб келган ва уй эгалари ухлаётганидан фойдаланиб уларни болта ва ханжар ёрдамида ўлдирган. У уйдаги тилла тақинчоқлар, АҚШ доллари ва ўзбек сўмларини олиб, Россияга қочиб кетган.

Судланувчи қидирувда ушланиб Ўзбекистонга олиб келинган. Айбланувчига нисбатан қўйилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Узил кесил умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Жазони махсус тартибли колонияларда ўташ, белгиланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: