23:57 | 03.05.24

                       

Тошкентда 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланди

Тошкентда 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланганининг сабаби маълум бўлди. Улар табиатга 139 млн сўм зарар етказган.

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум-шағал хомашёси қазиб олингани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, экология вазирлиги назорат инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган.

Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, «Жарбоши» МФЙ, Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда экскаватор ва юк машиналарида қум-шағал хомашёси қазиб олингани маълум бўлган. Улар табиатга 139 миллион сўм зарар етказган.

Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 1-моддасига (маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик) асосан 91 млн сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлди. Шунингдек, техника воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Маълумот учун, Президентининг 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий ўрнатилди. Экология вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга қум-шағални ноқонуний қазиб олишга қарши доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: