19:21 | 03.05.24

                       

Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга 120 миллион сўмлик ипотека кредити берилади

Ўзбекистонда аҳолига уй-жой шароитини яхшилашга 120 миллион сўмлик ипотека кредити берилади. Кредитни олиш ва тўлаш шартлари маълум бўлди.

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитлари ажратилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Хабар берилишича, Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 2024 йил 1 июндан «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Бунда:

  • ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
  • ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: