11:31 | 04.05.24

                       

Ўзбекистонда аҳолига уй-жой олиш учун субсидия берилади

Ўзбекистонда аҳолига уй-жой олиш учун субсидия берилади. Субсидияга ариза бериш саналари маълум қилинди.

Ўзбекистонда уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади. Бу ҳақда Ҳуқуий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, 30 апрель 2024 йил президент фармони қабул қилинган. Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

  • ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;
  • қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;
  • кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига «яшил» уй-жой стандартлари жорий қилинади;
  • ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;
  • камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;
  • банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Шунингдек, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

  • субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
  • 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;
  • бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: