20:45 | 03.05.24

                       

«Никоҳига мен гувоҳ бўлганман». Шерали Жўраевнинг дўсти Ботирнинг туғилиши ҳақида гапирди

«Никоҳига мен гувоҳ бўлганман». Шерали Жўраевнинг дўсти Ботирнинг туғилиши ҳақида гапириб берди.

Шерали Жўраевнинг ёшликдан бирга ўсган дўсти судга келди. У Шерали Жўраевнинг ўгиллари ҳақида гапириб берди.

Аввалроқ, хонанда Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб судга ариза берган эди.

Ака-укалар Ҳалим, Зокир, Шерали, Салим Жўраев ҳамда онаси

Олий суд матбуот хизматининг Bugun.uzʼга маълум қилишича, мазкур ишни кўриш 15 апрел кунига тайинланган. Бироқ жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли у 23 апрелда кўриб чиқилган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилиб, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далилларни талаб қилиб олиш учун ишни кўриш 2 майга қолдирилган эди.

2024 йил 2 майда бўлиб ўтган судда Шерали Жўраевнинг дўсти Тохир Ўринбоев унинг ўғиллари ҳақида бор ҳақиқатни айтди. Унинг айтишича Ботир Қодиров Шерали Жўраевинг никоҳли ўғли.

«Шерали Жўраев билан бирга катта бўлганмиз, 60-66 йилларда келганмиз Тошкентга. Тақдир тақозоси билан университетни битиришдан олдин Шер Хурсаной Тошпулатовага уйланди. Шундан кейин Асакага кетдик. Хурсанойни биринчи фарзанди нобуд бўлиб, кейин туғмай қолди.

У пайтлари Шер театрда ишларди. У ерда Тожихон опа, Ботирни бувиси ҳам фаолийат олиб борган. Шунда Зулҳумор 8-9 синфда ўқирди. Жуда жозибали қиз эди. Шерали Жўраевнинг мусиқаларига рақсга тушганида Шернинг ўзи ҳам жинни бўлиб қоларди. Дўстим фарзандли бўлмагандан кейин Зулҳуморни яхши кўриб қолди. Мен гувоҳман бунга. Шунда Зулҳуморга уйланмоқчи бўлган, лекин вояга етмагани учун, фақат шарий никоҳ ўқитган.

Мен Шералини жияни Ҳайитвой билан бирга Ҳалим исмли домлани олиб келганман никоҳ ўқитишга. Никоҳ Андижонда, Ботирнинг онасининг уйида ўқилган. Шундан кейин Зулҳумор Ботирга ҳомладор бўлди. Қиз ҳали вояга етмагани учун уни Яксвул самолётда Душанбега олиб бордик. У пайтлари қонун ёмон бўлгани ва Шерали машхур саънаткор бўлганига бу ишни қилганмиз. Май ойида 81 йилда Ботир туғилган. Байрам бўлган ўша пайтда. Мен Ботирни яланғоч кўтариб Шерга кўрсатганман. Уйга келиб ‘Исмини Ботир қўйдик’ деб роса бақирганман. Аёлим шоҳид бунга», — деди Тоҳир Ўринбоев.

Аввалроқ, Юлдуз Усмонова Ботир Қодиров ва Жўраевлар суд ишига муносабат билдирган эди.

«Оғизга қараб гапириш керак, гап экан деб, фалончининг боласи эканман деб гапиравермайди. Тилини юлиб оладиган гаплар бўляпти агар онасини ҳақорат қилган бўлса. Тилини юлиб олишга ҳам ҳаққи бор. Гапирдингми, жавоб бер. Сенинг онангнинг ҳам тарихи бор, менинг ҳам тарихим бор. Кимдир тегяптими? Йўқ. Ўтир, онасини ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деган эди хонанда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: