11:33 | 06.05.24

                       

Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 9 синф ўқувчиси экани аниқланди

Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи 9 синф ўқувчиси экани аниқланди. У онасининг машинасини ўртоқлари билан олиб чиқиб кетган.

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчиси бўлган қизни уриб юборган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётган эди

Маълумотларга кўра, ўша куни Cobalt бошқарувида 9-синф ўқувчиси бўлган. У онасининг машинасини ўртоқлари билан рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: