13:30 | 06.05.24

                       

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев отасини судга бергани аниқланди

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев отасини судга бергани аниқланди. У отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевдан уй-жой талаб қилган.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни ўғли Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин судга бергани маълум бўлди.

Даъво фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди томонидан 2022 йилда кўриб чиқилган. Суд қарорини судья Икромжон Қурбонбоев 2022 йил сентябрь ойида қабул қилган.

Иш туркуми хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган. Иш ҳужжатларига кўра, даъво қаноатлантирилган ва апелляция бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, хонанда Қодиров Ботир Шералиевич жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб судга ариза берган эди.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова Ботир Қодиров ва Жўраевлар суд ишига муносабат билдирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: