18:23 | 14.02.24

                       

«94,6 млн йўловчи жамоат транспортидан фойдаланишга ўтди» — Тошшаҳартрансхизмат

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ пойтахтда 2023 йилда 94,6 млн йўловчи жамоат транспортидан фойдаланишга ўтганини маълум қилди. Бунинг ортидан ҳавога чиқадиган қанча зарарли моддалар камайгани аниқланди

Тошкентда 2023 йилда 94,6 млн йўловчи жамоат транспортидан фойдаланишга ўтди. Натижада атмосфера чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 61,9 минг тонна камайишига эришилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилда 27 та автобус йўналиши тўлиқ электробусларга ўтказилди. Натижада автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайган. Электробуслар ҳаракатланаётган йўналишларда йўловчи оқими 188% га ошган.

Маълумот учун, Аёлларга катта сиғимли автобусларни ҳайдашга рухсат берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: