12:39 | 11.12.24

                       

БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги саммити»да Ўзбекистон делегацияси қатор муҳим музокаралар ўтказди. БАА томони Ўзбекистон маҳсулотларини юқори баҳолаб, ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар натижалари:

  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти: ADCOOP компанияси билан маҳсулотларни БАА дўконларида сотиш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. БАА томони Ўзбекистон маҳсулотларининг сифати ва таъмини юқори баҳолади.
  • Ем-хашак импорти: Emirates food and industries компанияси маккажўхори, беда ва бошқа маҳсулотларни импорт қилишга қизиқиш билдирди.
  • Янги алоқалар: Lulu Group ва БАА Тадбиркорлар уюшмаси билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Қўшимча маълумот:

БААдаги тадбир озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қурғоқчил шароитда қишлоқ хўжалиги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Ўзбекистон томони маҳсулот экспортини тизимли йўлга қўйиш бўйича имкониятлар ҳақида маълумот берди.