18:30 | 05.11.23
Бундан ташқари, у Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боришни режа қилган.
АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
Унга кўра, делегация аъзолари шу йилнинг 4–11 ноябр кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлади. Доналд Лунинг ушбу ташрифидан асосий кўзланган мақсад — cентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 президентлик саммити ва октябрда бўлиб ўтган минтақавий алоқалар бўйича C5+1 вазирлар йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлашдан иборатдир.
«Давлат котиби ёрдамчиси аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини ошириш учун фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга, юқори мартабали амалдорлар билан учрашади ҳамда сиёсий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, иқтисодий шериклик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқлар ўртасидаги алоқаларни муҳокама қилади» дея маълумот берилган хабарда.
Шунингдек, Ҳиндистонга АҚШ—Ҳиндистон 2+2 вазирлар мулоқотини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун бориши айтилган.
Маълумот учун, котиб ёрдамчисининг Тошкентга ташрифи давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтади. Доналд Лу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: