16:48 | 26.12.23

                       

АҚШда одамларга юқиши мумкин бўлган «зомби» вируси аниқланди

Вирус кийиклар орасида тарқала бошлаган ва зарарланган ҳайвонлардан бири ўлик ҳолда топилган.

АҚШнинг Йеллоустоун миллий боғидаги кийиклар орасида «зомби» вирусининг тури тарқала бошлади. Янги касалликдан зарар кўрган бир ҳайвон ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда Daily mail.

Нашрнинг билдиришича, кийиклар популяциясини қамраб олган «зомби» вируси одамларга ҳам тарқалиши мумкин. Унинг давоси йўқ ва ўта юқумли ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, қорамолларнинг прогрессив неврологик касаллигига ўхшаш ушбу вирус билан касалланиб, нобуд бўлган эркак буғунинг жасадида миянинг функциялари бузилиши аниқланган. Унинг миясидаги ташқи огоҳлантиришларга жавоб берувчи қисми ишлашдан тўхтаган ва одамлардан қўрқмай қўйган. Ўлимигача шунчаки юриши ва мақсадсиз сайр қилиши кузатилган.

Фото: Daily mail

Айни пайтда вируснинг тарқалиш механизмларини ўрганаётган мутахассислар у турлараро тўсиқни енгиб ўтиб, бошқа ҳайвонларга, кейинчалик одамларга ҳам тарқалиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Шу сабабдан овчиларга касал кийик гўштини истеъмол қилмаслик тавсия этилмоқда.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, сўнгги йилларда вирус АҚШнинг 31 дан ортиқ штатлари, Канаданинг иккита вилояти ва ҳатто Жанубий Кореяга тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Гонконг гриппи аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: