10:23 | 05.08.21

                       

«Адолат» партияси президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилди

Партиянинг сайловда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди

«Адолат» партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари плениумида Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиядан қўйилган номзод эълон қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Адолат» социал демократик партияси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сайловда «Адолат» социал демократик партияси томонидан сиёсий кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида қатнашади. Партия сиёсий кенгашининг VII пленумида фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш ҳамда сайлов манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалалар муҳокама қилиниб, партиянинг сайловда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экопартия президентлик сайловида иштирок этадиган номзод бўйича маълумот берган. Шунингдек, Ўзбекистондаги бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакили рўйхатга олингани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: