9:18 | 21.12.22

                       

Афғонистонда номаълум касаллик авж ола бошлади

Унга чалинган икки бола вафот этган

Афғонистоннинг Забул вилоятида тарқалган номаълум касаллик оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи Абдулла Ҳакимийга таяниб, The Khaama агентлиги хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, касаллик вилоят шарқида жойлашган Шоҳжой туманида аниқланган. Абдулла Ҳакимийнигн айтишича, мазкур туманда ўнлаб инсонлар касалликка чалинган. Касалликнинг белгилари юқори тана ҳарорати ҳамда бурун ва оғиздан қон оқиши.

Аввалроқ Қирғизистонда гриппнинг барча ҳолатлари ичида чўчқа гриппининг улуши 96 фоизга етдгани, Хитойда коронавируснинг белгисиз ҳолатларини ҳисоблаш тўхтатилгани, Афғонистонда сил билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Афғонистонда аҳоли хавфли касалликка чалинаётгани ва мамлакатда вабога чалинганлар олти мингдан ошгани маълум қилинган. Шунингдек, сентябрь ўрталарида «Толибон» томонидан тайинланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Афғонистонда саратон касаллигининг кўпайишидан хавотир билдириб, Кобулда сўнгги беш ойда 10 мингдан ортиқ одам бу хасталикка чалинганини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: