18:22 | 07.03.23 556

Афғонистонга қўшни давлатларнинг махсус вакиллари Тошкентда учрашди

Учрашувда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, мамлакатдаги инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалалар кўтарилган

Тошкентда 7 март, сешанба куни Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Маълум қилинишича, тадбирда иштирок этган Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари Афғонистондаги мавжуд ҳолат, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув аввалида афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, мамлакатдаги инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

«Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб бериш учун у билан чегарадош Термиз шаҳрида кўп тармоқли транспорт-логистика хабини барпо этдик. Бугун у БМТнинг турли тузилмалари томонидан фаол ишлатилмоқда», — деди Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш ташаббусини илгари сурганди. Жамғарма фаолияти учун мазкур хабнинг замонавий инфраструктурасидан фойдаланилади.

Йиғилиш чоғида Термиздаги Таълим марказида афғон ёшларини ўқитиш ишига катта аҳамият берилаётгани, бу эса, ўз навбатида Афғонистон халқ хўжалиги учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини яратиши айтилди.

Шунингдек, муваққат ҳукумат  томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 800
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 285
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 479
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1192
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1500