16:38 | 14.05.24

                       

Алишер Қодиров давлат тилини билмайдиган фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни тақиқлашни таклиф қилди

«Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмаслиги керак» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров давлат тилини билмайдиган фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни тақиқлашни таклиф қилди.

Унинг фикрича, Ўзбекистонда ҳамма ўзбек тилини билиши шарт. Қодиров Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг муҳожирлар учун рус тилини билиш муҳимлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг ушбу таклифни эълон қилган.

«Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт», — дейди Қодиров.

Депутатнинг фикрича, қонунларда босқима-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак.

«Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак»,— дейди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: