20:51 | 18.09.22

                       

Алишер Усмоновнинг синглиси Eвропа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Унинг ўзида эса чекловлар сақланиб қолмоқда

«Арсенал» футбол клубининг собиқ акционери Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиева Украинадаги урушга жавобан тузилган Eвропа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда «Theguardian.com» нашри хабар берди.

Фото: Facebook

Қайд этилишича, Усмоновнинг синглиси апрель ойида рўйхатга қўшилган Россия расмийлари ва олигархларнинг бир қатор қариндошларидан бири бўлган. Уни рўйхатга қўшишда EI Guardian ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлари томонидан ўтказилган терговга киритилган маълумотларга, шу жумладан Уюшган жиноятчилик ва коррупция тўғрисида ҳисобот лойиҳаси (OCCRP) га ишора қилган.

Шунингдек, Усмонов ва Нарзиева ҳар бири апрель ойида Eвропа Иттифоқи бўйлаб саёҳат қилиш ёки аъзо давлатларда жойлашган активлардан фойдаланишга тўсқинлик қилган санкцияларни бекор қилиш мақсадида алоҳида қонуний мурожаатлар йўллаган. Шунга қарамай, Усмонов ҳалигача рўйхатдан чиқарилмаган.

Шу ҳафтада Eвропа Иттифоқи рўйхатидан олиб ташланган бошқа номлар орасида марҳум рус популист лидери Владимир Жириновский ва молиячи Михаил Фридманнинг собиқ хотини Олга Айзиман борлиги айтилган.

«Биз бошиданоқ Саодат Нарзиевага қарши санкциялар сохта айбловларга асосланганлигини айтдик, улар ҳозир ишончли ва аниқ рад этилган. Биз Eвропа Иттифоқи Кенгашининг Нарзиева хонимни Eвропа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан олиб ташлаш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз», — деган Нарзиеванинг вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни олиб ташлашни сўрагани ҳақида хабар берилганди. «Шунингдек, ЕИдан гуманитар ёрдам учун санкциялардан озод қилиш рўйхатини кенгайтиришни сўраган». Бу «Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида Венгрия томонининг Европа санкцияларида бўшлиқлар яратиш нияти ҳақида қўрқувни» кучайтирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: