12:42 | 11.11.23
Ёнғин оқибатида «водий-Тошкент» йўналишида ҳаракат қарийб бир соатга тўхтатилган.
Бугун, 11 ноябр куни соат 07:55 да Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. «Қамчиқавтойўл»нинг маълум қилишича, А-373 автомобиль йўлининг 222-километри «водий-Тошкент» йўналишида юк машинасида ёнғин чиққан. Ёнғин сабабли шу йўналишда ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилиб, йўналиш 08:44 да автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.
Ёнғин чиқишининг сабаби ва зарар кўлами ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонида 2022 йилнинг сентябр ва ноябр ойларида ҳам юк машиналари ёниб кетганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: