16:39 | 08.02.24

                       

Америкага юборишни ваъда қилиб одамларнинг пулларини «ухлатган»лар ушланди

Андижонда Америкага юборишни ваъда қилиб одамларнинг жами 21 минг долларини «ухлатган»лар ушланди. ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро О.У. фуқаро Ф.Б. ни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика орқали АҚШ га ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган бухоролик йигит ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: