15:50 | 09.01.24
Ўтган ҳафта Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Амрилло Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида «Болалар юз-жағ жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг «Хирургик стоматология» кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факултети декани вазифаларида ишлаган.
2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факултети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.
ССВ вазири лавозимига 2022 йилнинг 30 декабрида тайинланган. Иноятов бир йил давомида ушбу лавозимда фаолият олиб борди. Вазир бўлгунга қадар эса ушбу тизимда вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Асилбек Худаяров Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: