23:35 | 02.02.24

                       

Андижонда хонадон ёниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти вазиятни тўлиқ назоратга олган.

Андижон шаҳри «Иқбол» маҳалласидаги кўп қаватли турар-жой мажмуасида 2 февраль куни ёнғин содир бўлди.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, бошқармага соат 18:13 да 39-кўп қаватли турар-жой мажмуаси хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та қутқарув экипажи етиб бориб, соат 18:21 да ёнғинни тўлиқ қуршаб олган ва соат 18:27 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро жароҳат олган, 1 киши вафот этган. ФВВ раҳбарияти вазиятни тўлиқ назоратга олган.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тахминан 700-800 квадрат/метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин сабабли ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: