10:18 | 26.01.24

                       

Андижондаги буюм бозорида ёнғин содир бўлди – видео

Воқеа жойига 20 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида соат 23:30 да ФВБга хабар тушган, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январ куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергелидаги енгил конструкциядан қурилган дўконларда ёнғин содир бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: