16:17 | 15.01.24

                       

Сергелидаги енгил конструкциядан қурилган дўконларда ёнғин содир бўлди – видео

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган, метро тизимига таъсир кўрсатмаган.

Тошкент шаҳар Сергели тумани Қанора кўчасида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Ёнғин 15 январ куни Қанора кўчасида жойлашган, енгил конструкциядан қурилган дўконларда юзага келган.

4 та Ёнғин қутқарув экипажлари ёнғинга соат 15:01 да етиб бориб, соат 15:05 да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, соат 15:12 да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига ҳеч қандай таъсирини кўрсатгани йўқлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: