14:08 | 15.01.24

                       

Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлди – видео

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган, ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бугун, 15 январ куни соат 02:51 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:55 да етиб бориб, ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ёнғин ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида овқатланиш жойи тахминан 150 кв.м майдонда ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: