16:25 | 13.01.24
Кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёнган. Жароҳатланганлар ҳам бор.
Бугун, 13 январ куни Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида ёнғин рўй берди.
Тошкент шаҳар ФВБга соат 09:39 да ёнғин пойтахтнинг Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, бешта ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150-200 квадрат метр майдонда жойлашган том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида уч нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги газ «заправка»да ёнғин чиққани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: