11:45 | 04.11.23

                       

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Вилоят ҳокимлиги бунга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтаётгани сабабли вазифасидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимнинг матбуот котиби эса бу каби хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Хабар берилишича, бу бўйича ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз бормаган.

«Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг апрел ойида ҳам Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод қилингани ва унинг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримовга ҳоким вазифасини вақтинча бажариб туриш топширилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ бу хабарлар ҳам тасдиғини топмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: