13:50 | 19.01.24

                       

Андижонда Gentra уриб юбориши оқибатида 77 ёшли пиёда вафот этди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.

Андижон шаҳрида Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати.

Воқеа Андижон вилояти Андижон шаҳрида шу йилнинг 13 январ куни соат 10:00 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг «Ўзбекистон» кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхоналардан бирига тегишли бўлган Gentra автомобилни бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда турли даражадаги тан жароҳатлари олган ҳолда шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан ўтиб вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда йўлнинг белгиланмаган қисмидан бетон тўсиқдан ошиб ўтаётган пиёда Gentra уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: