10:16 | 08.01.24

                       

Самарқандда Gentra уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан бетон тўсиқдан ошиб ўтаётган бўлган.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Gentra автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибагида пиёда вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Ҳодиса 3 январ куни соат 20:00 лар атрофида М-37 Навоий – Самарқанд автомобил йўлининг 137-километрида содир бўлган. Gentra русумли автмомобил ҳайдовчиси Пахтачи тумани «Ҳайит Элбеги» маҳалласи ҳудудида йўлнинг белгиланмаган қисмидан чап томондан ўнг томонга бетон тўсиқдан ошиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган пиёда воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 21 ёшли йигит Nexia-2 машинасида уриб юборган пиёда вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: