15:47 | 26.12.23

                       

Самарқандда 21 ёшли йигит Nexia-2 машинасида уриб юборган пиёда вафот этди

ЙТҲ содир этган йигит автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқаргани маълум бўлган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, шу йилнинг 21 октябр куни кечки пайт Булунғур туманидаги қишлоқлардан бирида 21 ёшли йигит Ҳ.Ж. отасига тегишли Nexia-2 автомашинасида йўлнинг ўзига тегишли томонида юриб кетаётган пиёдани уриб юборган. Зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай пиёда олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида айбига иқрорлик билдирган судланувчи ўшанда дорихонадан қайтаётган бўлгани ва ёмғир сабаб йўллар кўлмак бўлиб кетгани, йўлда кетаётган сигирларни уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб юбориши оқибатида жабрланувчини уриб юборганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, шу пайт қишлоқда электр токи йўқлиги сабабли кўчалар қоронғу ҳам бўлган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига икки йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда Cobaltʼнинг газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: