17:51 | 05.12.23
Вилоят ҳудудида «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари қўлга олинмоқда.
Андижон вилояти ИИБнинг хабар беришича, вилоят ҳудудида олиб борилаётган «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачи шахслар ушланмоқда.
Жумладан, шу йилнинг 2 декабр куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида уч нафар киши ушланган.
1) Байханов Ноуфал 1985 й.т. (муқаддам ЖКнинг 219, 238, 241, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган);
2) Умаров Умидбек 1989 й.т. (муқаддам ЖКнинг 97, 164, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган);
3) Мамажанов Дилмурод 1961 й.т. (муқаддам ЖКнинг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланган).
Уларнинг вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда Жиноят кодексининг 165, 251¹, 273-моддаларига асосан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ИИБ фуқаролардан агар ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсалар ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Андижон вилояти ИИБнинг «102» рақами ёки 97-432-10-20 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраб, мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди.