21:39 | 17.04.24

                       

Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач Суриядаги террористик жамоатга қўшилгани аниқланди

Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач Суриядаги террористик жамоатга қўшилгани аниқланди. У Кореядан Туркияга ўтиб, Истанбулдаги мадрасада нотўғри диний таълим олган.

Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилотларнинг етакчилари таъсирига тушгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Аъзамжонов Муҳаммадий 1996 йил Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяда жойлашган SEJONG институтига ўқишга кирган. Ўқиш давомида мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган вақтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий етакчилари таъсирига тушган.

2020 йилнинг февраль ойида Туркияга ўтиб, Истанбул шаҳридаги мадрасада нотўғри диний таълим олиб радикаллашган, октябрь ойида Суриядаги «Тавҳид вал жиҳод катибаси» жамоатига қўшилган ва жанговар тайёргарликдан ўтган.

Ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган. Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув, тезкор қидирув тадбирлари натижасида унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: