19:59 | 13.01.24

                       

«Армиямизни кўпроқ қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги билан табриклади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 13 январ куни Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини йўллади.

«Халқимизнинг асл ўғлонларига хос фазилатлар улуғланадиган мана шу унутилмас лаҳзаларда Ватан олдидаги бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ботир жангчиларимизни ёд этиб, уларнинг ўлмас хотираси олдида таъзим қиламиз», — деган Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўз қутловида Ўзбекистоннинг ҳарбий-илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини кучайтириш, Қуролли кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинлар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга янада улкан аҳамият қаратилишини таъкидлаган.

«Буюк Амир Темур бобомиз айтганларидек, ғалаба тақдирини аввало қўшиннинг жанговар руҳи ва тайёргарлиги, маънавий қудрати ва мустаҳкам иродаси ҳал қилади. Азиз Ватан ҳимоячилари! Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман», — дейилган табрик сўзида.

Аввалроқ, Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: